Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минскда ўзбек ва беларус тадбиркорлари 92 млн долларлик шартномалар имзолади
Икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасида B2B форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 92 млн доллар миқдорида 42 та шартнома ва 17 та меморандумлар имзоланди.
Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турибди. 6 сентябр куни ташриф доирасида Минск шаҳрида Ўзбекистон – Беларусь бизнес доиралари ва тадбиркор аёллар биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида ташкил этилган “Тадбиркорликдаги аёллар – Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш салоҳияти” мавзусидаги ялпи мажлисни Ўзбекистон Сенат раиси ва Беларус Миллий мажлиси республика кенгаши раиси кириш сўзи билан очиб бердилар.

Енгил саноат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологиялар алмашиш, мато, кийим-кечак, пойабзал, мўйна ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда IT соҳасида алоқаларни ривожлантириш, тадбиркорлик, айниқса аёллар учун рақамли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқиш, хотин-қизларни рақамли иқтисодиётга жалб этиш, аёлларнинг бу борадаги саводхонлиги ва малакасини ошириш бўйича тажриба алмашиш икки мамлакат ишбилармонлари учун бирдек манфаат келтириши таъкидланди.

Форум сўнггида якуний ҳужжат (декларация) қабул қилинди. Унда савдо-иқтисодий, инвестиция, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, таълим, гуманитар, туризм ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари акс этди.
Икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасида B2B форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 92 млн доллар миқдорида 42 та шартнома ва 17 та меморандумлар имзоланди.

Мавзуга оид
08:18 / 31.03.2025
Уйсиз эркак жинларни ҳайдайман деб, машинани пачоқ қилди
13:27 / 17.12.2024
ЕИ Минскка қарши санкцияларни кенгайтирди
11:28 / 23.08.2024
ЕИ яна Минскни барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди
22:55 / 11.08.2024