Фан-техника | 16:26 / 08.09.2023
56377
4 дақиқада ўқилади

Энг ингичка ва энг енгил букламафон – HONOR Magic V2

HONOR Magic V2 12 ГБ ёки 16 ГБ тезкор, 256, 512 ГБ ёки 1 ТБ ички хотирага эга. Смартфон умумий 5 та камера билан жиҳозланган. Хусусан, асосий камера 3 та қисмдан иборат: ультракенг — 50 Мп, кенг бурчакли — 50 Мп, телеобъектив — 20 Мп. Бундан ташқари, ҳар бири 16 Мплик 2 та олд камера ҳам мавжуд.     

Жорий йилнинг 1-5 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида бўлиб ўтган IFA 2023 кўргазмаси доирасида HONOR бренди ўзининг янги смартфони – HONOR Magic V2’нинг глобал тақдимотини ўтказди. Kun.uz мухбири дунёдаги энг ингичка ва енгил букланувчи смартфон сифатида тан олинган мазкур қурилманинг дизайни, техник имкониятлари ва бошқа телефон моделларидан ажралиб турадиган жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилади.

Юпқа ва симметрик дизайн

HONOR смартфонлари ҳар доим нафис дизайн ва илғор технологияларнинг мукаммал уйғунлиги билан ажралиб туради. Ушбу жиҳатлар Magic V2'да ҳам жамланган. Хусусан, Magic V2 ёпиқ ҳолатда 9,9 мм, очилганда эса 4,7 мм қалинликда бўлади. Таққослаш учун, Samsung Galaxy Z Fold5’нинг қалинлиги мос равишда 6,1 ва 13,4 мм'ни ташкил этади.

HONOR Magic V2’нинг оғирлиги эса атиги 231 грамм. Бу iPhone 14 Pro Max (240 грамм) ва Galaxy Z Fold5(262 грамм)дан сезиларли даражада енгил. Шу жиҳатдан, смартфон кичик сумкача ва чўнтагингизга ҳам осонгина жойлашади. 

Катта ва силлиқ экран ёрдамида сиз кино томоша қилишингиз, жадваллар ва матнлар билан ишлашингиз, экраннинг пастки қисмини клавиатура сифатида ишлатишингиз, фотосуратлар чизишингиз ва уни таҳрирлашингиз ҳам мумкин.

Техник имкониятлари

HONOR Magic V2 смартфони 6,43 дюймли (2376×1060 пикселгача тасвирни кўтаради) ташқи дисплейга ва 7,92 дюймли(2156×2344 пикселгача тасвирни кўтаради) ички OLED экранига эга. Уларнинг янгиланиш частотаси 120 Гц ва HDR10+ стандартини қўллаб-қувватлайди. Қурилма Qualcomm компаниясининг Snapdragon 8 Gen 2 чипи билан жиҳозланган, бу ҳозирда мавжуд бўлган энг кучли мобил процессорлардан биридир. Мазкур процессор смартфонга энг қийин вазифаларни ҳам осонгина бажара олиш имкониятини тақдим қилади, ҳажми катта мобил ўйинларни ўйнаш вақтида телефон музлаб қолишининг олдини олади.  

HONOR Magic V2 12 ГБ ёки 16 ГБ тезкор, 256, 512 ГБ ёки 1 ТБ ички хотирага эга, 2 та СИМ-карта жойлаштириш мумкин, 5G’ни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, расмдан матнларни тезда ажратиб олиш, сўнгра уни нусхалаш ва хоҳлаган жойга кўчириш имконияти мавжуд. Саломатлик иловасида эса қадамлар сони ҳисоблашингиз, уйқу сифатини, юрак уриш тезлигини, тана ҳароратини ва бошқа параметрларни кузатишингиз мумкин.

Смартфонга Android 13 операцион тизими асосида ишловчи MagicOS 7.2 дастурий таъминоти ўрнатилган.

Аккумулятор сиғими ва камераси

Телефон харид қилувчилар қурилманинг икки жиҳатига алоҳида эътибор қаратишади: бири камераси ва бири унинг қувват етиш даражаси.

Magic 2’нинг аккумулятор сиғими 5000 мА•соатни ташкил этади, бу телефондан қувватлантиришсиз 18 соат давомида фойдаланиш имконини беради. Агар энергия тежаш режимидан фойдаланилса, телефон қуввати 23 соат 32 дақиқагача етиши мумкин. Смартфон тескари қувватлантириш функциясига эга, 66 Вт.лик HONOR SuperCharge адаптери ёрдамида бир неча дақиқа ичида энергия захирасини 100 фоизлик кўрсаткичга етказиш мумкин.

Смартфон умумий 5 та камера билан жиҳозланган. Хусусан, асосий камера 3 та қисмдан иборат: ультракенг — 50 Мп, кенг бурчакли — 50 Мп, телеобъектив — 20 Мп. Бундан ташқари, ҳар бири 16 Мплик 2 та олд камера ҳам мавжуд.

Қуйида Kun.uz мухбири томонидан HONOR Magic V2 смартфонида олинган бир қанча фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

Бундан ташқари, кўзгазмада компания бош директори Жорж Чжао сўзга чиқди. У HONOR букламафон смартфонлар яртиш борасида олис йўлни босиб ўтганини алоҳида таъкидлаб, яқин келажакда электрон қурилмалардан мода аксессуарлари сифатида фойдаланиш имконини ҳам берувчи HONOR V Purse смартфони ҳам тақдим этилишини маълум қилди.

HONOR компанияси билан ҳамкорликда тайёрланди.

Мавзуга оид