Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G20 Африка Иттифоқини ўз сафига «доимий аъзо» сифатида қабул қилади
Унда қитъанинг 1,2 миллиард аҳолиси гуруҳига қўшилган ҳолда, ривожланаётган мамлакатларнинг муаммолари батафсилроқ муҳокама қилинади.
ОАВ дунёнинг 20 та йирик иқтисодиётини бирлаштирган G20Африка Иттифоқини «доимий аъзо» сифатида қабул қилиши тўғрисида маълумот берди.
Америка ОАВнинг хабар беришича, Африка Иттифоқи шу ҳафта Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган саммитда Европа Иттифоқига (ЕИ) ўхшаш мақомга эга чиқиб, G20’га «доимий аъзо» сифатида қабул қилинади.
Кўп йиллардан буён гуруҳга қўшилишга интилган Африка Иттифоқи қитъанинг 54 давлатига биргаликда вакиллик қилади.
Қитъанинг 1,2 миллиард аҳолиси гуруҳи қўшилиши билан G20’да ривожланаётган мамлакатлар муаммолари батафсил муҳокама қилиниши, шунингдек, глобал муаммоларга умумий ечимлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
1999 йилда тузилган ҳамда Европа Иттифоқи ва 19 давлатдан ташкил топган Йигирмалик гуруҳ (G20) 2003 йилдан буён етакчилар даражасида йиғилиб келмоқда.
G20 мамлакатлари ҳиссасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 85 фоизи, халқаро савдонинг 75% фоизи ва дунё аҳолисининг учдан икки қисми тўғри келади.
Мавзуга оид
09:10 / 20.11.2024
ГФР канцлерининг G20 саммити якуний баёнотидан кўнгли тўлмади
11:38 / 19.11.2024
Риодаги G20 саммитида очарчиликка қарши иттифоқ тузилади
11:44 / 01.03.2024
G20 вазирлар учрашуви якуний баёнотсиз якунланди
10:43 / 06.12.2023