Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақом санъати соҳасидаги арбоблар устамалар билан қўллаб-қувватланади
2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари жорий этилади.
Президентнинг «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш ва соҳа вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари жорий этилади.
Марказнинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи ҳисобидан устамаларни белгилаш тартиби жорий этилмоқда. Бунда устамалар Марказ ходимлари фаолиятининг қуйидаги йўналишларида эришилган натижалари асосида белгиланади:
республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда гастроль концерт-томоша тадбирларида қатнашиш;
мумтоз мусиқа йўналишида мақом намуналарига хос асарларни яратиш ва уларни нотага олиш;
мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларни такомиллаштириш;
ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали соф ва мукаммал ижродаги мақомларни тарғиб этиш;
мумтоз мусиқа меросига оид илмий мақолалар чоп этиш, изланишлар олиб бориш, китоблар ва тўпламлар яратиш;
мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларнинг замонавий оҳангдаги караокеларини яратиш;
«устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш, мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган бошқа йўналишлар.
Ҳужжат билан 2023-2025 йилларда қуйидагиларни ташкил этиш режалари тасдиқланди:
Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг маҳаллий гастрол сафарларини ташкил этиш режаси;
Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг корхона ва ташкилотларга гастрол сафарларини ташкил этиш режаси;
Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг хорижий гастрол сафарларини ташкил этиш режаси.
Мавзуга оид
09:49 / 23.05.2025
Айрим шифокорларга қўшимча устамалар тўланади
11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади
23:47 / 26.02.2025