Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда АҚШга мағлуб бўлди
ФИФА кунларида АҚШда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси мезбонларга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушиб, йирик ҳисобда мағлубиятга учради. «Ювентус» вингери Тимоти Веа тезкор голи билан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Рикардо Пепи ва Кристиан Пулишич ҳам тўп киритишди.
Эътиборлиси, 87-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олиб майдонни тарк этгач, захира имконияти қолмаган учун Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолди ва ҳисоб йирик кўриниш олди. Аслида эса ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Ўйинда «оқ бўрилар» сардори Элдор Шомуродов икки бор бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Ҳожиакбар Алижонов узоқ масофадан бир неча бор хавфли зарбалар йўллади.
Сречко Катанец жамоаси АҚШда яна бир ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Рақиб — қитъа чемпиони Мексика. Ўйин 13 сентябр куни Тошкент вақти билан 04:30да бошланади.
Ўртоқлик ўйини
АҚШ — Ўзбекистон 3:0
9 сентябр. Сент-Луис. «City Park» стадиони
Голлар: Тимоти Веа (4), Рикардо Пепи (90+1), Кристиан Пулишич (90+5, пенальти).
АҚШ — Мэтт Тёрнер, Сержиньо Дест, Крис Ричардс (Марк Маккензи, 64), Энтони Робинсон (Кристофер Лунд, 81), Юнус Муса, Уестон Маккенни (Малик Тиллман, 81), Кристиан Пулишич, Тим Рим, Лука де ла Торре (Таннер Тессманн, 35), Фоларин Балогун (Рикардо Пепи, 46), Тимоти Веа (Бренден Ааронсон, 64).
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев (Азиз Турғунбоев, 68), Рустам Ашурматов (Азиз Ғаниев, 68), Отабек Шукуров, (Жамшид Искандеров, 82), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аброр Исмоилов, 86), Остон Ўрунов (Шерзод Насруллаев, 67), Элдор Шомуродов (Бобур Абдухолиқов, 82), Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов.
Огоҳлантиришлар Крис Ричардс (49), Ҳожиакбар Алижонов (63).
Мавзуга оид
18:51 / 21.11.2024
Таҳлил. Миллий жамоада «3-4-3»ни қандай ишлатяпмиз?
13:11 / 21.11.2024
We Global Football: Ўзбекистон Осиёдан ЖЧ-2026га тўғридан тўғри йўлланмага эга чиқиш учун 4-даъвогар
15:20 / 20.11.2024
«Икки қутбли жамоа». Натижа, ўйин, истеъфо ва имкониятлар ҳақида
01:45 / 20.11.2024