Арзон саёҳат: Гуржистондан Туркияга 7 минг сўм эвазига етиб олиш бўйича тавсия
Гуржистонга саёҳат қилувчи юртдошларимиз сони йилдан йилга ошиб боряпти. У ердаги қулай иқлим, денгиз, табиат ва унчалик қиммат бўлмаган нархлар ва бу давлатнинг Туркия билан чегарадош эканлиги – айни муддао. “Арзон саёҳат” рукнимиз орқали қандай қилиб бир самолёт чиптаси билан икки давлатга арзон сафар қилиш мумкинлиги ҳақидаги тавсиялар билан бўлишамиз.
Агар Батумига келиб қолсангиз, албатта, Туркияга ҳам сафар қилинг. Бунинг учун, аввало, aviasales.uz сайти ёки иловаси орқали Тбилиси, ё бўлмаса Батумига Тошкентдан тўғридан тўғри рейсларга чипта сотиб оласиз. Бирйўла шу илованинг ўзидан чўнтакбоп меҳмонхоналарни банд қилиб, эвазига 5 фоизли кешбэкни ҳам қўлга киритасиз. Қолганини эса биз сизга тушунтирамиз.
Батумида дам олиб зерикканда шаҳардан ҳар 5-6 дақиқа интервал билан Сарпи чегара пунктига қатновчи маршрутларга чиқасиз. 20 кмча узоқликдаги Туркия чегарасига 1,5 лари, яъни тахминан, 7000 сўм эвазига Қора денгиз ёқалаб етиб оласиз.
Чўнтагингиздаги ларини лирага айлантириб олиш учун чегарада сизга ўнлаб валюта айирбошлаш шохобчалари хизмат кўрсатади. Ундан сўнг денгизни томоша қила-қила ўтказув пунктида йўл оласиз.
Айтишларича, Батуми аҳолиси ҳам ҳатто бозорлик қилиб келиш учун Туркияга ўтиб-қайтиб туришар экан. Икки давлат ҳам туризмга ихтисослашгани боис чегара пунктидан ўтувчиларнинг паспортларига ортиқча оворагарчилик ва саволларсиз муҳр қўйиб беришади.
Ярим соат ўтар-ўтмас чегара терминали орқали Туркияга ўтиб олдик. Энди қаерга боришни ўзингиз танлайверасиз: 117 кмдаги Ризе вилоятигами, 194 км узоқликдаги Трабзонгами ёки 1250 чақиримда жойлашган Истанбулгами – чегарадан қатновчи автобуслар хизматингизга шай.
Биз узоқ бўлса-да, Истанбулни танладик. Автобусда 35 АҚШ доллари эвазига 22 соатлик йўлчилик. Чегарадан Туркия пойтахтигача бўлган йўлни Қора денгиз бўйлаб юриб ўтасиз. Ҳам ҳамёнбоп хизматлар, ҳам гўзал манзаралар.
Арзон саёҳатларимизга шерик бўлинг. Ўйлаймизки, маслаҳатларимиз сизлар учун фойдали бўлди. Фикрларингиз учун изоҳларимиз очиқ. Сафарингиз бехатар бўлсин!
Сардорбек Усмоний
Грузия-Туркия
Мавзуга оид
14:23 / 21.11.2024
Гуржистондаги норозиликлар ташкилотчилари янги ҳаракат режасини ишлаб чиқади
13:53 / 20.11.2024
Зурабишвили сайловлар юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024