Жамият | 11:20 / 11.09.2023
36435
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 123 ёшга кирган фуқаро вафот этди

Ғиждувонлик Райҳон Диловага берилган фуқаролик паспортида унинг 1900 йилда туғилгани қайд этилган.

Фото: Kun.uz

Ғиждувон туманининг Армечан маҳалласи Работиён қишлоғида яшаган Райҳон Дилова 10 сентябр куни 123 ёшида вафот этди.

Райҳон Дилова Ўзбекистоннинг энг кекса фуқароларидан бири эди. Фуқаролик паспортида унинг 1900 йилда таваллуд топгани қайд этилган. Унга 2019 йил 20 август куни 119 ёшида биометрик паспорт берилган эди.

Райҳон Дилова асли Бухоро вилоятининг Вобкент туманида туғилган, кейинроқ Ғиждувонга кўчиб ўтган. Унинг бир опаси ва икки синглиси бўлган, улар ёруғ оламни тарк этишган.

Турмуш ўртоғи Билбек Норов ҳам 1993 йили 93 ёшида оламдан кўз юмган. Уларнинг икки қизи бўлган. Момонинг 30 нафар чевараси ва 8 нафар эвараси бор.

Райҳон Дилова узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлган, колхозларда ишлаган.

Мавзуга оид