Ўзбекистон | 07:53 / 11.09.2023
6075
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳасида таълим олаётган талабалар Mazda корпорациясида амалиёт ўтайди

Ўзбекистон дипломатлари Япониянинг Хиросима шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашувлар ўтказди.

Фото: akab.kz

Ўзбекистон элчихонаси делегацияси 6-7 сентябрь кунлари Япониянинг Хиросима префектурасига амалий ташриф билан борди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Сафар давомида Хиросима префектураси губернатори Хидехико Юзаки, Хиросима шаҳри мэри Кадзуми Мацуи, шунингдек, Mazda Motor Corporation, Molten Corporation, Balcom Group ва Kunugi Co.Ltd компанияси раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Хиросима префектураси губернатори Хидехико Юзаки бўлиб ўтган мулоқотда у икки давлат ўртасида иқтисодий, маданий, туризм, таълим ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди. 

Хиросима шаҳри мэри Кадзуми Мацуи билан кечган мулоқот давомида, мэр Хиросимада мамлакатнинг тарғибот дастурлари ва тадбирларини ўтказишга амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Бундан ташқари, мамлакат дипломатлари Mazda Motor Corporation автомобил корпорациясининг халқаро ҳамкорлик департаменти директори Акира Икемото билан учрашди. Унда мамлакатда автомобилсозлик соҳасида таълим олаётган талабаларнинг ушбу компанияда амалиёт ўташи ва тажриба алмашиш учун малака дастурларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Balcom Group компанияси раҳбарияти билан учрашувда давомида компания томонидан Тошкент шаҳрида «Марказий боғни модернизация қилиш» лойиҳасининг амалга оширилиш ҳолати хусусида фикр алмашилди. Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича ишларни жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид