Ўзбекистон | 13:03 / 12.09.2023
18155
2 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

“Давлат бошқаруви” канали хабарига кўра, Фаррух Шарипов, Фарҳод Тошпўлатов ва Олим Омонов вазир ўринбосарлари сифатида иш бошлади.

Фаррух Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини, 2010 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У 2021 йилдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори сифатида ишлаб келаётганди.

Фаррух Шарипов

Фарҳод Тошпўлатов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2005 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган. У 2021 йилдан буён «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Фарҳод Тошпўлатов

Олим Омонов бунгача “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори эди. Ундан аввал у Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида масъул лавозимда ишлаган.

Олим Омонов

Ўз навбатида, Улуғбек Собиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид