Сурхондарё ва Бухорода пул эвазига “права” олиб бермоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Когон тумани ва Термиз шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда “кўмаклашиш” учун пул олган шахслар ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бўлимлари ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар қўлга олинган.
Жумладан, департамент ҳамда ДХХнинг Когон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.И. бошқа бир фуқаро М.М.дан уни гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 750 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Х.Ж.га танишлари ёрдамида “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, ундан “хизмати” эвазига 4,7 млн сўм олаётганда қўлга тушган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024