Ўзбекистон | 07:36 / 13.09.2023
1677
2 дақиқада ўқилади

Флоренцияда Ўзбекистоннинг Италиядаги биринчи маданият маркази очилди

Италияда биринчи бўлиб очилган ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси фахрий консуллигининг тезкор штаби қарор топган La Leopoldina янги биноси ёнида жойлашган.

Фото: Giornale Diplomatico

Италиянинг Giornale Diplomatico кундалик онлайн газетасида Ўзбекистон Маданият маркази очилиши тафсилотларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Унда қайд этилганидек, Италияда биринчи бўлиб очилган ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси фахрий консуллигининг тезкор штаби қарор топган La Leopoldina янги биноси ёнида жойлашган.

“Маданият марказига XV асрда яшаган буюк ўзбек олими, астроном Мирзо Улуғбек номи берилган. Марказнинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров, "Ватандошлар" жамоат фонди вакиллари, ҳукуматнинг собиқ вакили Тициана Нисини, Флоренция муниципалитети вакили, маслаҳатчи Беттарини иштирок этди”, деб ёзади онлайн нашр.

Мақолада ушбу марказни очиш ғояси директор Камила Қирғизова ҳамда Ўзбекистоннинг фахрий консули Леонардо Комуччига тегишли эканлиги ҳам қайд этилган.

Алоҳида таъкидланганидек, “у маҳаллий муҳитга ажойиб тарзда интеграциялашган ва тобора ўсиб бораётган ўзбекистонликлар ҳамжамияти учун янги учрашув жойи бўлиб қолади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алмашув алоқаларининг кўламлари тобора кенгайиб бораётган ҳозирги пайтда ўзбекистонлик ва италиялик тадбиркорлар учрашувларини ҳам ташкил қилиш мумкин бўлган масканга айланади”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид