Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 07:32 / 13.09.2023
12653
1 дақиқада ўқилади
Камида 3 та тижорат банкида ислом молияси мезон ва тартиблари жорий этилади
Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш режалаштирилмоқда.
Президент билан банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Унда қуйидагилар назарда тутилган:
- банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш;
- банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш;
- судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий қилиш;
- банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш;
- камида 3 та тижорат банкида ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
15:06 / 01.05.2025
Молиявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланди
12:35 / 18.04.2025
Тадбиркорлар томонидан молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилади
14:46 / 14.04.2025
Араб молия академияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
13:44 / 18.02.2025