Жаҳон | 11:59 / 13.09.2023
9252
2 дақиқада ўқилади

Ливиянинг Дерна шаҳрида сув тошқинлари оқибатида 5 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Бутун оилалар ҳалок бўлганлиги сабабли, қурбонларнинг кўпчилиги шахсини аниқлаш қийинлашган.

Ливиянинг Дерна шаҳрида кучли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5,2 минг кишидан ошди. Бу ҳақда вакиллар палатаси томонидан мамлакат шарқида эълон қилинган ҳукумат ички ишлар вазири Тариқ ал-Харраз «Анадолу»га маълум қилди.

Унга кўра, улардан 1300 нафарининг шахси аниқланган. Бутун оилалар ҳалок бўлганлиги сабабли, ўлганларнинг аксарияти шахсини аниқлаш қийин, дейди у.

Харраз Дернадаги қурбонлар сони 10 минг кишидан ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

10 сентябр куни «Даниэл» довули Ливиянинг шимоли-шарқига ёпирилиб, Ўрта Ер денгизи соҳилидаги шаҳарларга кучли шамол ва момақалдироқли ёмғирларни олиб келди.

Кучли ёғингарчилик инфратузилмага жиддий зарар етказди, кўплаб турар жой бинолари, шифохоналар ва бошқа фуқаролик объектларини сув босди. Эвакуация қилиш ва бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. 

Мавзуга оид