Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта АҚШга ташриф буюради
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда С5+1 форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари биринчи учрашувида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда С5+1 форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари етакчилари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
19-25 сентябр кунлари Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг Олий даражадаги ҳафталиги бўлиб ўтади.
Олий даражадаги ҳафталик 19 сентябр куни, анъанага кўра, Бразилия президенти нутқи билан бошланади. Сўнгра АҚШ раҳбари нутқи режалаштирилган.
Шу билан бирга, ассамблеянинг биринчи кунида Украина, Туркия, Жанубий Африка, Венгрия, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг чиқишлари ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
09:03 / 28.05.2025