Ўзбекистон | 08:38 / 13.09.2023
4929
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон чиқиндига ташланяпти

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон маҳсулотлари чиқиндига ташланмоқда. «Махсустранс» исроф қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари йил сайин ортиб бораётганини маълум қилди.

Фото: РИА Новости / Алексей Сухоруков

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон маҳсулотлари ахлатга ташланади. Бу ҳақда «Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Саъдуллаев хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда пойтахтда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу — нон ва озиқ-овқат маҳсулотларидир. Бу маҳсулотларни йилдан йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бормоқда.

«Тошкент шаҳрида бир кунда 2300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборат», — дейди у.

2022 йил апрель ойида Адлия вазирлиги пойтахтда ҳар куни 2 тонна нон маҳсулотлари чиқиндига ташланиши ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид