Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат департаменти Жанубий Кореяга F-35А қирувчи самолётларини сотишга рухсат берди
Гап тахминан 5,06 миллиард долларлик 25 тагача F-35А қирувчи самолётлари ва тегишли жиҳозларни сотиш ҳақида кетмоқда.
АҚШ Давлат департаменти Жанубий Кореяга тахминан 5,06 миллиард долларлик F-35А қирувчи самолётлари ва тегишли жиҳозларни сотишни маъқуллади, деб хабар бермоқда Пентагон мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги (DSCA).
Хусусан, гап Жанубий Кореяга 25 тагача F-35А қирувчи самолёти ва 26 тагача F-135-PW-100 двигателлари ҳамда операция учун зарур бўлган бошқа жиҳозларни сотиш ҳақида бормоқда.
«Сотишни тасдиқлаш тўғрисида билдиришнома АҚШ Конгрессига юборилди», дейилади баёнотда.
Агентликнинг таъкидлашича, таклиф этилаётган келишув АҚШ ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларини илгари суради, «минтақадаги тажовузни олдини олади», Жанубий Кореянинг ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини оширади.
АҚШ Давлат департаментининг қурол сотишни маъқуллаши АҚШ маъмуриятининг келишувга эътирози йўқлигини англатади.
Агар АҚШ Конгресси 30 кун ичида АҚШ Давлат департаментининг қарорига эътироз билдирмаса, Вашингтон маъмурияти тасдиқланган келишув бўйича мамлакат билан музокаралар бошлайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025