Бош вазир амалдорларга дин ёки давлат ишини танлаши кераклигини айтмагани маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу ҳақдаги хабарлар ҳақиқатга зид экани айтилди.
Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов маълум қилди.
«Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Ҳидоятовнинг эслатишича, Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган.
Мавзуга оид
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024
Россия ва Ўзбекистон ўртасида «Агроэкспресс» қатновлари бўйича шартнома имзоланди
22:17 / 09.09.2024