Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корхоналар фаолиятини чеклаш юзасидан қарор қабул қилиш мезонлари қайта кўриб чиқиляпти
“Экологик назорат тўғрисида”ги ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг айрим нормаларига ўзгартишлар киритилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш юзасидан қарор қабул қилиш мезонларини қайта кўриб чиқишга қаратилган қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кенгаши аъзолари муҳокама қилиб, кўриб чиқиш учун қабул қилди.
Унга асосан, “Экологик назорат тўғрисида”ги ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларнинг айрим нормаларига ўзгартишлар киритилмоқда.
Амалдаги нормага кўра, корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал таҳдид юзага келишининг олдини олиш муносабати билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш мумкин эди. Бу ерда “бошқа реал таҳдидлар” ҳар хил талқин қилиниб, коррупциявий ҳолатлар юзага келар эди.
Киритилаётган ўзгартишларга кўра, “бошқа реал таҳдидлар” жумласи “атроф табиий муҳитнинг меъёридан ортиқча даражада ифлосланиши натижасида” сўзи билан алмаштириляпти.
Мавзуга оид
11:15 / 16.03.2025
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди
14:41 / 28.02.2025
Ўзбекистонда корхоналар сони кескин камаймоқда
09:04 / 26.02.2025
Салкам 350 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
15:38 / 13.02.2025