Маҳкум томонидан бажариладиган ҳар қандай иш стажга қўшиладиган меҳнат фаолияти турига киритилади
Бунда, иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлиши керак.

Фото: Kun.uz
Қонунчилик палатаси кенгашида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг пенсия таъминотини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Қонун лойиҳасига асосан “Ижара тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартишлар ногиронлиги бўлган шахсларни камситишнинг олдини олишга қаратилган. Амалдаги нормаларга кўра, ижара муносабатида иштирок этган шахс, яъни иштирокчи ногирон бўлиб қолганда ижара шартнома муддати тўхтатилар эди. Ҳозирда бу нормани чиқариш таклиф этилмоқда.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартишлар киритилмоқда. Унга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турларига киритилади.
Мазкур қонун лойиҳасига масъул бўлган Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига қонун лойиҳаси юзасидан сиёсий партияларнинг фракциялари хулосаларини олиш ҳамда уни биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

20:57 / 26.03.2025
Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди

19:33 / 04.03.2025
Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари ишдан олинди. У қамоқдаги маҳкумнинг уйини ўзлаштириб олгани маълум бўлганди

15:22 / 18.02.2025
Товоқсойда маҳкум девор босиб қолиши оқибатида вафот этди

18:16 / 04.02.2025