Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Она ва бола саломатлиги марказининг ҳудудий филиалларида қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Хавф омиллари аниқланган аёллар тиббий текширувдан ўтказилади, даволанади ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтирилади.
Президент қарорига мувофиқ янги ташкил этиладиган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий филиалларида қатор хизматлар кўрсатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бунда, хавф омиллари аниқланган аёллар тиббий текширувдан ўтказилади, даволанади ҳамда зарур ҳолларда республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига йўналтирилади.
Шунингдек, филиалларда қуйидаги тиббий хизматлар кўрсатилади:
- никоҳланувчилар, ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар ҳамда чақалоқларни молекуляр тиббий-генетик текширувлар ўтказиш;
- ирсий касалликлар аниқланган болаларни махсус дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
- соғлом оилани режалаштириш ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Республика перинатал маркази:
- эрта туғуруқ хавфи бўлган ҳомиладорларга, шунингдек, муддатига етмасдан (22-28 ҳафталик) туғилган чақалоқларга барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатади;
- алоҳида тиббий кўрсатмаларга асосан ҳомиладорлар ва чақалоқларга марказнинг ҳудудий филиалларида консультатив ёрдам беради ҳамда зарур ҳолларда уларга тиббий стационар ёрдам кўрсатади.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади
16:55 / 25.03.2025
Кўзга оҳак ёки ёт жисм кирганда нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди
14:43 / 19.03.2025