Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди
Республика давлат олий таълим муассасаларига – давлат гранти асосида 3 мингта, вилоятлардаги давлат олий таълим муассасаларига – базавий тўлов-контракт асосида 6,5 мингта қўшимча қабул параметрлари тасдиқланди.
Ўзбекистон президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сон фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун давлат гранти асосида 3 мингта, тўлов-контракт асосида 6,5 мингта қўшимча квота ажратилиши белгиланган эди.
Мазкур фармон ижроси юзасидан Давлат комиссиясининг навбатдаги баёнида қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманларда тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари кесимида:
- республика давлат олий таълим муассасаларига – давлат гранти асосида 3 мингта;
- вилоятлардаги давлат олий таълим муассасаларига – базавий тўлов-контракт асосида 6,5 мингта қўшимча қабул параметрлари тасдиқланди.
Бунда:
- давлат гранти асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 68,0 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан;
- базавий тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари – кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилди.
Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билиши мумкин.
Шунингдек, олий таълим муассасаларига танлов қайдномалари ҳам етказилган.
Мавзуга оид
21:56 / 10.02.2024
Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди
12:51 / 07.02.2024
Умра хизматини кўрсатиш бўйича ноқонуний реклама тарқатган иккита фирмага чора кўрилди
23:35 / 24.01.2024
Беруний туманидаги автосалонда ёнғин содир бўлди
09:41 / 16.01.2024