Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 та вилоят судида раис ўзгарди
Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари суди раислари ўзи аризаларига асосан лавозимдан озод этилган.
Бир нечта вилоят судларининг раислари ўзгарди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши маълум қилди.
Президентнинг тегишли фармойиши билан:
Фарҳоджон Боқижонович Ғаниев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди;
Акрам Гайратович Шукуров – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек:
Учқун Холбоевич Рўзиев – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Акром Жўрақулович Утаев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган);
Шуҳрат Маратович Камолов – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган);
Фаррух Сойибжонович Абдураимов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (бунгача Фарғона вилоят суди судьяси лавозимида ишлаган) тайинланган.
Президентнинг тегишли фармойишига мувофиқ ўз аризаларига асосан қуйидагилар лавозимидан озод этилган:
Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев – Андижон вилоят судининг раиси лавозимидан;
Луқмон Мухторович Қодиров – Бухоро вилоят судининг раиси лавозимидан;
Ўткиржон Бўронович Жумаев – Жиззах вилоят судининг раиси лавозимидан;
Баҳодир Хусаинович Полванов – Хоразм вилоят судининг раиси лавозимидан.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
12:02 / 24.05.2025