Жамият | 19:34 / 16.09.2023
35397
1 дақиқада ўқилади

Бухорода боғча мудираси 25 нафар болани Spark автомобилида олиб юргани аниқланди

Spark автомобили тўхтатилганида ичи тўла бола борлиги аниқланди. Ҳайдовчи боғча мудираси бўлиб, болаларни уйига шу тарзда олиб кетган.

Фото: Видеодан кадр

Бухоро вилоятида йўл ҳаракати инспектори томонидан Spark автомобили тўхтатилган. Унинг ичида 25 нафар бола борлиги аниқланган.

Қайд қилинишича, хусусий боғчада ишловчи ҳайдовчи аёл болаларни уйга шу тарзда олиб кетаётганини айтган.

Ҳолат ҳайдовчининг маҳалласида жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган. Ҳайдовчига қандай жазо берилгани маълум эмас.

Мавзуга оид