Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сертификатга эга бўлмаганларга «дом»ларнинг бошқариш органига раҳбарлик қилиш тақиқланди
Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2025 йилдан бошлаб сертификатга эга бўлмаган мутахассисларга кўп квартирали уйларнинг бошқариш органларига раҳбарлик қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йил 1 октябрдан бошлаб, буюртмачи хизматларининг лойиҳа бошқаруви ва техник назорат мутахассислари, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назорати мутахассислари, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари, пудрат ташкилотларининг ички назорат мутахассисларини ўқитиш ва сертификатлаш йўлга қўйилади.
Кейинги йилдан бошлаб эса, экспертиза органлари экспертлари, назорат ўлчови мутахассислари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари, вилоят ва туман (шаҳар) архитекторлари ҳамда ҳудудий назорат инспекциялари инспекторлари малакасини ошириш ва сертификатлаш тизими жорий этилади.
Шунингдек, шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хусусан, бунда соҳа мутахассисларига сертификат бериш, тест синови жараёнини ўтказиш, сертификат берилган мутахассислар реестрини юритиш ва сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тартиблари белгиланган.
Мавзуга оид
11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин
12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди
12:17 / 17.04.2025