Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GE HealthCare Ўзбекистонда миллий тиббий маълумотлар архивини яратишда иштирок этади
GE HealthCare компанияси президенти Роб Уолтон соғлиқни сақлаш соҳасида кардиографлар ишлаб чиқариш, скрининг ва кардио ахборот тизими йўлга қўйилишини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев GE HealthCare компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африкадаги президенти ва бош ижрочи директори Роб Уолтон билан учрашув ўтказди.
Учрашувда корпорациянинг мамлакатда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалари муҳокама қилинди.
Дунёнинг индустриал гиганти бўлган General Electric корпорацияси стратегик шериклик доирасида Ўзбекистон корхоналари билан инвестициявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, замонавий юқори технологик ускуналарни етказиб бериш ва уларни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида.
GE HealthCare компанияси президенти Роб Уолтон соғлиқни сақлаш соҳасида кардиографлар ишлаб чиқариш, скрининг ва кардио ахборот тизими йўлга қўйилишини таъкидлади. Бундан ташқари, инвестор Ўзбекистонда Миллий тиббий маълумотлар архивини яратишда иштирок этишни режалаштирмоқда.
Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ни қабул қилишга келишиб олинди.
1994 йилда General Electric таркибида ташкил этилган GE HealthCare бош қароргоҳи Чикагода жойлашган тиббий технологиялар соҳасидаги трансмиллий компания. Корпорация активлари қарийб 28 миллиард долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025