Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон КС президентга импичмент эълон қилиш масаласини кўриб чиқишни бошлади
Суд президентнинг Европа Иттифоқига ҳукумат рухсатисиз сафар қилиб, Конституцияни бузган ёки бузмаганини аниқлаши керак.
Гуржистон Конституциявий суди ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси ташаббуси билан президент Саломе Зурабишвилига импичмент эълон қилиш бўйича таклифни кўриб чиқишга киришди, деб хабар берилди суд сайтида.
Таклиф 12 сентябрда 80 депутат томонидан киритилган, у бир ой ичида уни муҳокама қиладиган пленумга тақдим этилган, сўнг парламентга хулоса юборилади.
Суд президентнинг Европа Иттифоқига ҳукумат рухсатисиз сафар қилиб, Конституцияни бузган ёки бузмаганини аниқлаши керак.
Импичмент жараёни бошланишига Зурабишвилининг вазирлар маҳкамаси рухсатисиз хорижга сафари сабаб бўлган. Мамлакат Конституциясининг 52-моддасига биноан, президент ташқи муносабатларда вакиллик ваколатларини амалга оширади, вазирлар маҳкамаси розилиги билан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб боради. Гуржистон бош вазири Ираклий Гарибашвили давлат раҳбари асосий қонунни «қўпол равишда бузган»ини айтди.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
16:50 / 25.04.2025
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
11:39 / 18.04.2025