Иқтисодиёт | 08:20 / 19.09.2023
18676
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси август ойида ўсишда давом этди

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил август ойида 1110 бирликни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 11,0 фоизга ошган. 

Марказ хабарига кўра, компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 4,9 фоизга ошган;

фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,2 фоизга ошган.

Бундан ташқари, товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 4,8 фоизга сезиларли ошган. Товар белгилари бўйича компонент 3,5 баробарга ошган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

Мавзуга оид