Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда озиқ-овқат бўйича халқаро конференцияда қарийб 2 млрд долларга тенг келишувлар имзоланди
Самарқанд шаҳрида ўтган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция давомида сессияларда муҳокама қилинган масалалар бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди.
Самарқандда ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Халқаро конференцияда қарийб 2 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Самарқандда сентябр ойи бошида икки кун мобайнида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилди. Унда қарийб 2 млрд АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланган.
БМТ Озиқ-овқат ва қишлoқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) маълумотларига кўра, жорий йил август ойида ФАО умумий озиқ-овқат индекси 2,1 фoизгa камайган. Бунда, гўшт нархи 3 фоизга, cyт маҳсулотлари нархлари 4 фоизга, донли экинлар нархлари 0,7 фоизга, ўсимлик ёғи нахи 3,1 фоизга пасайган.
АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти томонидан август ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, жорий йилда дунё бўйича буғдой ишлаб чиқариш ҳажми 2022-2023-йил мавсумга нисбатан 3,4 млн тоннага ошиб, 793,4 млн тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
Асосий макроиқтисодий кўрсаткич ҳисобланган инфляция даражаси жорий йил январ-август ойларида ўтган йилги 7 фоиздан 3,8 фоизгача, озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси эса 8,5 фоиздан 3,7 фоизгача пасайди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025