Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Milliy PR-markazi» директори тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани аниқланди
Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Milliy PR-markazi» давлат унитар корхонаси директори Д.Самандарова тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ушбу ҳолатни бартараф қилиш сўралган.
Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Milliy PR-markazi» давлат унитар корхонаси директори Д.Самандарова тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Жумладан, у Avtoimkon Trade МЧЖ таъсисчиларидан бири бўлган.
Қайд қилинишича, 20 сентябр куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Туризм қўмитасига ушбу ҳолатга тааллуқли тақдимнома келиб тушган. Унда Д.Самандарованинг Avtoimkon Trade МЧЖ таъсисчилигидаги фаолиятини тугатиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаслик ва келгусида шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантириш ўтказиш ва тушунтириш ишлари олиб бориш чораларини кўриш сўралган.
Тақдимномага биноан Туризм қўмитаси ишчи гуруҳ тузгани ва хизмат текшируви олиб борилаётганини маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарорига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.
Шу билан бирга, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.
Шунингдек, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга ҳақли эмас.
Мавзуга оид
23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди
11:30 / 05.03.2025