Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Citibank офиси очилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев Citigroup томонидан Ўзбекистонда Citibank шуъба банки офисини очиш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади.
Фото: Коммерсантъ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябр куни Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида Қўшма Штатларнинг энг йирик Citigroup молиявий корпорацияси раиси Жон Дуган билан учрашди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон банклари ва давлат корхоналари облигацияларининг халқаро фонд бозорларида муваффақиятли жойлаштирилишига кўмаклашган корпорация билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.
Учрашувда банк-молия соҳасини ривожлантириш, фонд бозоридаги қимматли қоғозлар жозибадорлиги ва ликвидлигини ошириш учун самарали воситаларни жорий этиш, мамлакатимиз капитал бозорига хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёев Citigroup томонидан Ўзбекистонда Citibank шуъба банки офисини очиш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади.
АҚШ корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таъсирчан механизмлар ва аниқ ижро муддатларини кўрсатган ҳолда «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025