Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педофилияда айбланган хоразмлик собиқ амалдорлар иши бўйича суд жараёни давом этмоқда
Аввалроқ Тошкент шаҳар судида кўрилаётган иш вақтинча тўхтатилиб, янги айблов масаласини тергов йўли билан текшириш учун Хоразм вилоят прокурорига юборилган эди.
Бугун ижтимоий тармоқларда оилавий меҳрибонлик уйида жинсий тажовузга учраган тарбияланувчилар иши бўйича давлат мулозимларига нисбатан суд ҳукми ўзгаришсиз қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Kun.uz ҳолат юзасидан Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовдан изоҳ сўради. Унинг таъкидлашича, иш бўйича суд жараёни давом этмоқда.
“Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ушбу жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Суд жараёни давом этяпти ва ҳали қарор қабул қилинмаган.
Судлар тўғрисидаги қонуннинг 66-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмас”, дея маълум қилди Олий суд матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, Хоразмдаги оилавий болалар уйи тарбияланувчиларига нисбатан содир этилган жирканч жиноят иши бўйича биринчи инстанция судининг ҳукми 2022 йил сентябрда қабул қилинган. Ўтган йил декабр ойига келиб иш Хоразм вилояти судида апелляция тартибида қайта кўрилган. Вилоят суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.
Бош прокуратура суд ҳукми ва апелляция инстанцияси ажримлари қонунийлигини ўрганиб чиқиб, судланувчиларга енгил жазо тайинланган, деган хулосага келганди.
Жорий йил 6 апрел куни иш Олий судда кўриб чиқилиб, ҳукмнинг Ойбек Машарипов ва Анвар Қурязовга оид қисми бекор қилинган ҳамда апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилганди.
Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси эса Хоразм вилоят Адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Ойбек Машарипов ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ бошлиғи Анвар Қурязовга янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатиш ва бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун ишни прокурорга юборганди.
Мавзуга оид
16:53 / 08.03.2025
“Коррупция барибир йўқолмайди деган кўникиш пайдо бўлиб қолди” - экспертлар билан суҳбат
11:38 / 25.01.2025
Сурхондарё ҳокимининг амалдорларни мукофотлаш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди
17:45 / 12.08.2024
Сурхондарёда 10 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қамоққа олинди
21:21 / 26.06.2024