Сайёра иқлимини сақлаб қолиш 275 триллион долларга баҳоланди
Инвесторлар гуруҳи ҳозирда атиги 11 триллион долларлик активларга эга, бу экологик мақсадларга эришиш учун зарур бўлган маблағдан 25 баравар кам.
Бир гуруҳ институционал инвесторлар етакчи давлатларни иқлимни сақлаб қолиш ва 2050 йилгача яшил энергияга ўтишга эришиш учун жами 275 триллион доллар сармоя жалб қилишга чақирди.
Инвесторлар гуруҳи ҳозирда атиги 11 триллион долларлик активларга эга, бу экологик мақсадларга эришиш учун зарур бўлган маблағдан 25 баравар кам.
Қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни бартараф этиш ва кам углеродли келажакка ўтиш учун катта инвестициялар керак. Мутахассисларнинг ишончи комилки, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш учун миллий ҳукуматлар қатъий ва аниқ позиция ишлаб чиқиши керак, деб ёзди Bloomberg.
Халқаро иқлимшунослар гуруҳи томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 77 йилдан кейин глобал исиш туфайли абадий музликлар улуши 93 фоизга қисқариши мумкин. Бундай сценарийни амалга ошиши одамлар ҳаёти ва инфратузилмаларга жиддий хавф солади.
Мавзуга оид
16:06 / 25.09.2024
Шавкат Мирзиёев ОИИБ бошқарувчиларининг йиллик учрашуви очилишида иштирок этди
23:35 / 23.09.2024
Швециянинг муваффақият тарихи: CО2 чиқиндиларини камайтирган ҳолда қандай қилиб ЯИМни икки бараварга ошириш мумкин?
15:39 / 23.09.2024
Бразилияда дарёлар қуриб қолди. Даҳшатли қурғоқчилик сабаби нимада?
14:45 / 16.09.2024