Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Сурхондарёда Ўзбекистонга кириш визасини танишлари ёрдамида 12 000 доллар эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 6 000 долларни олган икки шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, унда фуқаролар Б.К. ва А.Н. хорижий давлат фуқароси А.С.нинг ишончига кириб, унинг таниши А.Ҳ. ва оила аъзоларига Ўзбекистонга кириш визасини танишлари ёрдамида 12 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025