Украина бўйлаб ракета зарбалари оқибатлари ва Бахмут атрофидаги аскарлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 575-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия армияси Украина Черкаси, Харкив, Ривне, Лвив ва Киев областлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Жами 18 киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар йўқ.
- РФ қўшини шу куни Херсонни ҳам ўққа тутган. Област прокуратураси маълумотларига кўра, уч киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.
- РФ мудофаа вазирлиги Россиянинг бир қанча регионлари ва Қримда 22 та учувчисиз учар қурилма уриб туширилгани тўғрисида хабар берди. Орлов областида дронлар нефт базага ҳужум қилган.
- Володимир Зеленский Вашингтонда Жо Байден билан учрашди. АҚШ президенти Украина учун 325 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилди.
- «Важние истории» ва Conflict Intelligence Team (CIT) тадқиқот гуруҳи аниқлашича, россиялик сафарбар қилинган аскарлар Украинага етиб келганидан кейин ўртача 4,5 ой ичида ҳалок бўлмоқда.
Кун кадри. Россия армиясининг Янги Арбатдаги рекламаси
Кун воқеаси. Украина бўйлаб янги ёпирилма зарба
21 сентябр тонгида Россия қўшини Украинанинг беш области — Черкаси, Харкив, Ривне, Лвив ва Киев областлари, шунингдек, Киев шаҳрининг ўзини ўққа тутди. Черкасида ракета ичида 23 киши бўлган меҳмонхонага келиб тушган. Бозордаги савдо қаторлари ёниб кетган — тинч аҳоли вакилларидан етти киши жароҳат олган. Харкивда фуқаролик инфратузилмаси шикастланган, омборхона вайрон бўлган — икки киши яраланган. Ривне шаҳрида зарбалар энергетика ва фуқаролик инфратузилмаларига келган — жабрланганлар йўқ.
Лвив области Дроҳобич шаҳрида саноат корхонаси цехларидан бири ёниб кетган, омборхона вайрон бўлган — жабрланганлар тўғрисида хабар берилмаган. Киев областида корхона ҳудудида ёнғинлар рўй берган, хусусий турар жой секторида шикастланишлар қайд этилган — икки киши яраланган.
Киев шаҳрининг қатор районларида объектлар шикастланган, улар қаторида Pepsi заводи ва маъмурий бино ҳам бор, электр таъминотида узилиш юзага келган. Шаҳарда етти киши жароҳат олган, жумладан тўққиз ёшли қизча ҳам.
Украинанинг вайрон бўлган шаҳрининг Humvee ойнасидан кўриниши
Бу кадрлар полшалик фотосуратчи Войцех Гжедзинский АҚШ томонидан украин қўшинига берилган Humvee армия фургони ичидан туриб олинган. У фронт яқинидаги Орихив шаҳри ва Новоданиловка қишлоғи (Запорижжя области) кўчалари бўйлаб ўтган ҳамда жанглар ва отишмалардан қолган вайронгарчиликларни камерасига муҳрлаган.
Бахмут атрофидаги украин аскарлари ҳаёти
Уруш фахрийларининг реабилитация жараёни
Мавзуга оид
21:03
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
17:32
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?
16:11
Фронтдаги вазият: РФ қуролли кучлари кутилмаганда Украинанинг яна бир «қалъаси» штурмини бошлади
22:59 / 26.11.2024