Ўзбекистон | 18:06 / 23.09.2023
9698
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кенг кўламли автокўргазма

25-27 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган Automotive Industry Tashkent 2023 автомобиллар кўргазмасида автосаноат соҳасидаги энг илғор технологиялар намойиш этилади.

Фото: Automotive Industry Tashkent 2023

Кўргазмада сиз Ўзбекистон, Россия, БАА, Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон, Швейцария ва бошқа мамлакатлар иштирокчиларининг стендлари билан танишишингиз мумкин.

Ташкилотчилар кўргазмага пухта тайёргарлик кўрдилар, бутун республикадан йирик компаниялар ҳамда ишлаб чиқарувчилар таклиф этилган.

Кўргазмада 60 дан ортиқ турдаги автомобиллар тақдим этилади ва уларни шу ернинг ўзида харид қилиш имконияти мавжуд.

Автокўргазмада ташриф буюрувчилар автосаноатдаги таниқли бизнесменлар ҳамда блогерлар билан учрашадилар.

Кўргазма доирасида шунингдек, панел мунозаралар, қизиқарли танловлар ва шоу-дастур ҳам режалаштирилган.

Тадбир 3 кун давомида 20 000 дан зиёд ташриф буюрувчилар кутилмоқда.

Тадбирда рўйхатдан ўтиш учун сиз ўзингиз учун қулай усулни танлашингиз мумкин:

Сайт: autoexpo.uz

Телеграм боти: @Aite_uzbot

Рақамга қўнғироқ қилиш: 55 515 01 01

Automotive Industry Tashkent 2023 билан биргаликда автосаноат оламига шўнғинг!

Реклама ҳуқуқи асосида