Яшиллик ва шаҳарсозлик — улуғвор Ҳангжоуга фотосаёҳат
Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида ХIХ ёзги Осиё ўйинлари бошланди.
Мусобақани ёритиш учун борган Kun.uz фотомухбирлари VI асрда асос солинган, мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган шаҳар кўчаларидан фотожамланма тайёрлашди.
Шаҳардаги яшиллик ва озодаликни кўриб кўзингиз қувнайди. Бир дарахт кесиш учун белгиланган жарима миқдори (50 минг юань — 83 млн сўмдан кўпроқ) ҳам бунга сабаб бўлган, эҳтимол.
Шаҳарсозликка ўзгача эътибор қаратилган. Осмонўпар биноларнинг юқори қаватларига қарайман деб бўйнингиз оғриб қолиши ҳеч гап эмас, уларни камера обьективларига сиғдириш ҳам осон бўлмади.
Транспортлар қатнови диққатни тортмай қўймайди. Автомобилдан кам бўлмаган миқдорда ҳар қадамда скутер ва велосипедларни учратасиз. Пулини тўлаб, велосипедни миниб кетса бўладиган нуқталар кўп. Хуллас, ҳаммаси инсон учун.
Суратлар муаллифи — Муҳиддин Қурбонов ва Аъзамжон Иззатиллаев
Мавзуга оид
19:14
Хитой иккита сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди
22:52 / 24.11.2024
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
16:48 / 24.11.2024
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
02:02 / 24.11.2024