Жаҳон | 14:53 / 25.09.2023
9089
2 дақиқада ўқилади

Россия бош вазири ЕОИИ мамлакатларини ресурсларни бирлаштиришга чақирди

Бу миллий иқтисодиётларни ҳимоя қилиш учун зарур, деди Михаил Мишустин Остонадаги «Иннопром» форумининг ялпи мажлисида.

Фото: Anadolu Agency

Россия бош вазири Михаил Мишустин Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларини кучайиб бораётган турбулентлик шароитида миллий иқтисодиётларни ҳимоя қилиш учун ресурслар ва ваколатларни бирлаштиришга чақирди.

«Бугунги кунда технологик суверенитетни мустаҳкамлаш Евросиё маконида биргаликдаги ишларнинг муҳим векторларидан бирига айланмоқда. Ишлаб чиқариш мажмуаларининг ташқи омилларга нисбатан барқарорлигини таъминлаш учун ресурслар ва малакаларни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу дунёда нотинчлик ва рақобат кучайган шароитда мамлакатларимиз иқтисодиёти ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун зарур», — деди у Остонадаги «Иннопром» форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида, деб ёзади ТАСС.

Унинг сўзларига кўра, Россия Евросиё иқтисодий иттифоқидаги барча ҳамкорлар, жумладан, Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга очиқ.

Бош вазир 2022 йилда Қозоғистон билан товар айирбошлаш рекорд даражага етганини – деярли 2 триллион рублни ташкил этганини ва бу йил ҳам ижобий динамикани кўрсатаётганини эслатди. «Етти ойда у 10 фоиздан ортиқ ўсди ва 1,5 триллион рублдан ошди», — деди у.

Мавзуга оид