Венгриянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Йожеф Рожа бу лавозимга тайинланди.
Йожеф Рожа Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
«Йожеф Рожа жанобларини Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлангани билан табриклаймиз. Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик ҳамда ҳамкорлигимизнинг асосий устувор йўналишларини ва яқин истиқболдаги режаларимизни муҳокама қилдик. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги янги дипломатик миссияси давомида муваффақиятлар тилаймиз», дейилади хабарда.
Эслатиб щтамиз, бундан олдин Дюла Ковач Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган эди.
Мавзуга оид
10:30 / 10.10.2024
Шиорини ҳайқирган Орбан ва Bella Ciao'ни куйлаган сўллар: ЕПда Венгрия бош вазири билан кескин мунозара юз берди
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
13:50 / 05.10.2024
Орбан: Венгрия Хитой товарларига Евроиттифоқ божлари оширилишига қарши
20:55 / 03.10.2024