Ўзбекистон | 09:00 / 26.09.2023
2792
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Барча имкониятлар уйингиз ва офисингиз қулайлиги учун Aquatherm Tashkent 2023 кўргазмасида

Тадбир ташкилотчилари – Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.

Aquatherm® Tashkent кўргазмаси саноатнинг янги маҳсулотлари билан танишиш, етакчи ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан мулоқот қилиш, бизнес ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, фойдали келишувлар тузиш, шунингдек, иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш (HVAC/R), сантехника, бассейнлар ускуналари ва саноатининг сўнгги тенденциялари ва трендларидан хабардор бўлиш учун ноёб имкониятни тақдим этади.

 

Кўргазмага бейджни https://bit.ly/ATT-Kun ҳаволаси орқали олиш мумкин.

Бу йил 10 мамлакатдан 150 дан ортиқ экспонентлар ўз иштирокини тасдиқладилар: Беларус Республикаси, Германия, Италия, Корея Республикаси, Озарбойжон, Польша, Россия, Туркия, Хитой, Ўзбекистон.

Туркия Ҳавони кондиционерлаш саноати экспортчилари уюшмаси (İSİB) таркибида 17 та экспорт қилувчи компаниялар мавжуд бўлиб, улар кондиционерлаш тизимлари, вентиляция тизимлари учун саноат ускуналари, электр генераторлари, сувни тозалаш кимёвий моддалари ва бошқа хизматларни тақдим этади.

Россия Федерацияси Москва ва Челябинск вилоятларининг жамоавий стендларида қувурлар, қувур арматуралари, пўлат ва жез шарсимон кранлар, қувурсимон электр иситгичлар ва бошқа маҳсулотларнинг кенг ассортименти тақдим этилади.

Иситиш ва сув таъминоти тизимлари, сув насослари, сув таъминоти, газ таъминоти, ёғ таъминоти, иситиш ва совутиш тизимлари учун қувурлар, алюминий радиаторлар, совутиш мосламалари, фреонлар, сув ҳисоблагичлари, конденсаторлар ва кўплаб бошқа маҳсулотларни намойиш этадиган Хитой компанияларининг кенг иштирокини таъкидлаш жойиздир.

24 маҳаллий компания турли хил насос ускуналари, мис қувурлар, иссиқ сув ва буғ қозонлари, пўлат қувурсимон радиаторлар, иқлим ҳосил қилиш тизимлари, сантехника ва бошқалар билан таништирадилар.

Aquatherm® Tashkent нафақат соҳа мутахассислари, балки аҳоли орасида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда, бу эса кундалик ҳаётда ҳам, офисда ҳам энг қулай шароитларни яратиш истаги билан боғлиқ.

Кўргазмага ташриф буюриш учун онлайн рўйхатдан ўтиш қизғин давом этмоқда. Бепул бейджни https://bit.ly/ATT-Kun ҳаволаси орқали қўлга киритиш мумкин.

Тел. +(998 71) 205 14 14 Web: www.aquatherm-tashkent.uz

Мавзуга оид