Сергелида икки юк машинаси ва Cobalt тўқнашди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида MAN ва HOWO юкмашиналари ҳамда Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда юк машиналари ҳайдовчилари жароҳат олди.
Тошкент шаҳри Сергели туманида учта транспорт иштирокида ЙТҲ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 26 сентябр куни соат 01:00 ларда Сергели тумани Хонобод кўчаси 12 бекат қаршисида 2002 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган MAN юкмашинаси, 2001 йилда туғилган Д.Ш. бошқарувида бўлган Cobalt ҳамда 1957 йилда туғилган Ш. Ф. бошқарувида бўлган HOWO юкмашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида MAN ҳамда HOWO русумли юк машинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024