Хонкендидаги портлашда камида 20 киши ҳалок бўлди
Қорабоғ расмийлари Хонкенди-Аскеран автомагистралидаги ёнилғи омборининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сонига аниқлик киритди. Бундан ташқари, портлашдан кейин 290 нафар жабрланувчи тиббиёт муассасаларига етказилган.
Қорабоғнинг Хонкенди-Аскеран трассасида ёнилғи сақлаш омборининг портлаши натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, портлашдан кейин жами 290 нафар жабрланганлар тиббиёт муассасаларига, уларнинг асосий қисми Республика тиббиёт марказига етказилган. Бу ҳақда 26 сентябр, сешанба куни эрталаб маҳаллий ҳокимият органлари хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, етти нафар жабрланувчи шифохонада вафот этган, яна 13 кишининг шахси аниқланмаган ва улар суд-тиббий экспертиза бюросида. Айни пайтда, кўплаб фуқаролар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган, дейилади Қорабоғ соғлиқни сақлаш муассасаси баёнотида.
Портлаш кечаси содир бўлган. Депутат Метаксе Акопяннинг сўзларига кўра, омборхона ҳудуддан чиқиб кетаётган одамларни бензин билан таъминлаган. Фожиа сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.
Арманистоннинг 24news интернет нашри Арманистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, қутқарувчилар жабрланганларни ҳаво ва қуруқлик орқали касалхоналарга етказишни ташкил этган, ярадорларни Арманистонга жўнатиш операциясига вертолётлар жалб қилинган.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024