Ўзбекистон | 08:13 / 27.09.2023
9932
1 дақиқада ўқилади

Тарбияси оғир ўсмирларни мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартиби жорий этилади

Ҳар бир тарбияси оғир ўсмирни мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида у билан якка тартибда ишлаш учун мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартиби жорий этилади.

Фото: Kun.uz

“Вояга етмаган шахсларга оталиққа олаётган мутасаддиларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

“Оила-маҳалла-мактаб-мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида улар билан якка тартибда ишлаш учун мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартиби жорий этилади.

Вояга етмаган шахсларни оталиққа олаётган мутасаддиларнинг асосий вазифаси этиб - ҳар бир тарбияси оғир ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлаш даврида улар билан якка тартибда ишлаш белгиланади.

Вояга етмаган шахсларга оталиққа олаётган мутасаддиларни тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда вояга етмаган шахсларни оталиққа олаётган мутасаддиларни рўйхатларини шакллантириш чораларини кўради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид