Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:53 / 27.09.2023
14285
4 дақиқада ўқилади
Херсон ўққа тутилиши оқибатлари ва Бахмут атрофидаги ярадорлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 580-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Одесса областига дронлар билан ҳужум қилди. Украин ҳарбийларига кўра, 38 дрондан 26 тасини уриб туширишга муваффақ бўлинган. Дунайдаги порт инфратузилмаси, шунингдек Украина ва Руминия чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти шикастланган. Икки киши яраланган.
- РФ мудофаа вазирлиги ҳайъат йиғилишида Қора денгиз флоти қўмондони, адмирал Виктор Соколов иштирок этди — 22 сентябр куни Украина қуролли кучлари у РФ Қора денгиз флотининг Севастополдаги штабига зарба оқибатида ҳалок бўлганини х абар қилганди. Россия томони унинг иштирокидаги кадрни намойиш этганидан кейин, Украина томони Соколов ҳақидаги маълумотга аниқлик киритилаётгани ҳақида хабар берди.
- Маҳаллий маданият уйи ходимлари 25 сентябр куни кечқурунги ҳаво тревогаси чоғида севастополликларни бинодаги ерости бошпанасига киритмаган. Аннексия қилинган шаҳар раҳбари Михаил Развожаев буни «учига чиққан тентаклик» деб атади ва масалани «қаттиққўллик» билан ҳал этишни ваъда қилди.
- Украинадаги узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталарни ишлаб чиқариш заводи россияликлар зарбасидан кейин хорижга кўчирилди.
- Терговчилар аниқлашича, Полшада 2022 йил ноябрида украинлар ракетаси қулаган, деб хабар берди Rzeczpospolita. Дастлаб бу ракета Россия томонидан учирилгани айтилганди, аммо Россия қўшини ракета қулаган жойдан анча узоқ масофада бўлгани сабабли бу украинлар ракетаси бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмаганди.
Бахмут атрофидаги украин жангчилари
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Херсон ўққа тутилиши оқибатлари
26 сентябр тонгида Россия қўшини Херсонни ўққа тутди. Турар жой, автомобиллар ва корхона биноси шикастланган. Маҳаллий расмийларга кўра, кун давомида шаҳарда жами етти киши яраланган.
Ihor Pedchenko / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Ihor Pedchenko / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Лвивдаги ёдгорликлар отишмалардан ҳимояланиши
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025