Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон биринчи марта Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош ассамблеяси сессиясига мезбонлик қилади
Тадбирда 160 га яқин мамлакатдан давлат ташкилотлари раҳбарлари ва туризм соҳаси вакиллари, шунингдек, халқаро бизнес корпорациялар етакчилари иштирок этади.
Ҳиндистоннинг India Blooms ахборот агентлиги 16-20 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтиши ҳақида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Ўзбекистон тарихда биринчи марта БМТнинг оилавий тизимида ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган муҳим тадбир – UNWTO Бош ассамблеясининг сессиясига мезбонлик қилади, - деб ёзган агентлик. - Тадбирда 160 га яқин мамлакатдан давлат ташкилотлари раҳбарлари ва туризм соҳаси вакиллари, шунингдек, халқаро бизнес корпорациялар етакчилари иштирок этади».
Материалда Бош ассамблея сессияси доирасидаги йиғилишлар ва бошқа қатор йирик тадбирларда туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши қайд этилган.
«Хусусан, Инвестиция форумида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги сармоявий салоҳияти юқори бўлган объект ва лойиҳалар йирик хорижий инвесторларга тақдим этилади, – деб урғулаган мақола муаллифи. – Мамлакатга мақсадли сармояларни жалб этиш бўйича қатор муҳим бизнес шартномалари имзоланиши кутилмоқда. Форум манфаатдор томонлар, соҳа раҳбарлари ва инвесторларни туризм соҳасидаги имкониятларни ўрганиш учун бирлаштиради ва мамлакатда яратилган қулай сармоявий муҳитни намойиш этишга қаратилган».
UNWTO Бош ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтадиган Таълим форуми туризм соҳасида таълим тизимига сармоя киритиш, тармоқ ходимларининг малакасини ошириш ва барча учун инклюзив имкониятлар яратиш муҳимлигини намойиш этишга қаратилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025