Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президенти Германияга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия федерал канцлери Олаф Шолцнинг таклифига биноан 28 сентябр куни амалий ташриф билан Берлин шаҳрига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказади, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари форматидаги тадбирларда иштирок этади.
Ўзбекистон етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Ўзбекистон президентининг жорий йил май ойидаги Германияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан инвестициявий, инновациявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Ташриф 30 сентябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025