Ўзбекистон | 16:15 / 28.09.2023
15925
1 дақиқада ўқилади

Сергелида 26 та кўп қаватли уйдаги квартиралар шикастланган

Портлаш натижасида Сергели туманидаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, битта мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етган.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан дастлабки ахбороти эълон қилинди. 

«Тошкент шаҳри Сергели туманида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланган аҳолининг муаммоларини тезкор бартараф этиш мақсадида 1205 қисқа рақамли Ишонч телефони ташкил этилди.

Ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди.

Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.

Қисқа муддатда турар жойлар тикланади», дейилади ҳокимлик хабарида.

Мавзуга оид