Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади - Uzbekistan Airports
«Тошкент» халқаро аэропорти чекловларсиз, одатий режимда ишламоқда.
Тошкент шаҳрида 28 сентябр тунги вақтларда рўй берган портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Тошкент» халқаро аэропорти чекловларсиз, одатий режимда ишламоқда.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон ФВВ ҳодиса «самолёт қулаши оқибатида содир бўлгани» ҳақидаги хабарлар юзасидан раддия берганди.
«Айрим ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги ҳодиса «Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган» мазмунидаги фейк хабарлар тарқалмоқда. Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ёнғин ҳодисаси «Inter Logistics» МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган», дейилган хабарда.