Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Ҳиндистонни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади
Покистон ички ишлар вазири Бугти RAW покистонлик толибларни қўллаб-қувватлаётганини даъво қилмоқда.
Покистон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири Сарфараз Аҳмад Бугти Ҳиндистоннинг Research and Analysis Wing (RAW) разведка агентлигини 29 сентябр куни 57 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар ортида турганликда айблади.
Покистон миллий матбуоти хабарларига кўра, Бугти ҳужумлар Балужистон ва Хайбер-Пахтунхва вилоятларида тўпланган фуқароларга қаратилганини таъкидлади.
Бугти террор гуруҳлари ва уларнинг фаолиятини кимлар қўллаб-қувватлаётганини яхши билишини айтди ва RAW’ни 57 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумлар ортида турганликда айблади.
Вазир Бугти RAW покистонлик толибларни қўллаб-қувватлаётганини даъво қилмоқда.
Ню-Деҳли маъмурияти Бугти айбловларига ҳозирча жавоб бермади.
29 сентябр куни Балужистон вилоятининг Мастунг туманида аҳоли йиғилган масжид яқинида теракт содир этилди. Шу куни Хайбер-Пахтунхванинг Хангу туманида худкушлик ҳужуми ҳам қайд этилди.
Терактлар натижасида 57 киши ҳалок бўлган, 140 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
21:17 / 23.05.2025