Тошкент ва Гулистонда одамларни фирибгарлик йўли билан АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди
ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни 2000 ва 2300 доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Гулистон ва Тошкент шаҳарларида АҚШга юборишни ваъда қилган икки шахсни ушлади.
Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида С.С. фуқаро Ж.Р.га танишлари ёрдамида Польша орқали АҚШга ишлашга юборишни ваъда қилган. У ўз хизматлари учун 2300 доллар талаб қилиб, виза ҳужжатларини расмийлаштириш учун 900 доллар ва 1,2 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
Тошкентда эса фуқаро Х.З.ни танишлари орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган фуқаро Ж.Т. 2000 доллар олаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси 28-моддаси (Пора беришга шерик бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:47 / 22.07.2024
«Чек талаб қилиш — майда иш эмас» – Шерзод Қудбиев чек сўрагани учун тарсаки еган болага раҳмат айтди
10:34 / 21.07.2024
Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди
10:27 / 11.07.2024
Навоийда ИИБ ходими картасидаги пулини ўғирлатган фуқародан пора олди
16:16 / 05.05.2024