Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон КС бугун президентга импичмент эълон қилиш таклифини кўриб чиқади
Ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси вазирлар маҳкамаси рад жавобига қарамай, президент Саломе Зурабишвилининг Европага сафари муносабати билан унга қарши импичмент жараёнини бошлади.
3 октябр, сешанба куни Гуржистон Конституциявий суди оғзаки эшитувларда мамлакат президенти Саломе Зурабишвилига импичмент эълон қилиниши бўйича конституциявий тақдимномани кўриб чиқади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Конституциявий суд маълумотларига таяниб хабар берди.
Хабарда айтилишича, судда таклиф муаллифлари ҳам, Гуржистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Йиғилишда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси раиси Ираклий Кобахидзе иштирок этиши режалаштирилган.
Сентябр ойи бошида ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси вазирлар маҳкамаси рад жавобига қарамай, Европага сафари туфайли президент Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлаган эди.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
16:50 / 25.04.2025
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
11:39 / 18.04.2025